Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тақиқланган диний китобларни олиб киришга уринган шахс ушланди

Тақиқланган диний китобларни олиб киришга уринган шахс ушланди

Бухорода республика ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган диний мазмундаги адабиётларни олиб киришга уринган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят Божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Қаюмова маълум қилди.

Таъкидланишича, «Бухоро» халқаро аэропортида «Истанбул-Бухоро» йўналишида учиб келган фуқаро Қ.С. божхона назорати ҳудудининг «яшил» йўлагидан ўтишни пайсалга солган. Унинг хатти-ҳаракати божхона кузатувчиларини шубҳага солган. Қ.С.нинг қўл юклари ҳамда кузатиб борилаётган багажи рентген тасвирига туширилган.

Бунда ушбу фуқарога тегишли бўлган юклар орасида 20 дона диний мазмундаги китоблар борлиги аниқланган. Божхона ходимлари томонидан ушбу китоблар номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага хулоса бериш мақсадига юборилган. Маҳкаманинг тегишли хулосасига кўра, 20 дона диний мазмундаги китоблардан 3 донаси  Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши тақиқланган экани аниқланган. Ушбу китоблар вақтинча сақловга олинган.  

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг