Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тақдимотга уч кун қолганида Xiaomi Civi смартфонлари суратлари тарқалди

Тақдимотга уч кун қолганида Xiaomi Civi смартфонлари суратлари тарқалди

Фото: «Gizchina»

«Gizchina» нашри журналистлари янги туркум Xiaomi Civi смартфонлари фотоларини омма эътиборига ҳавола этишди. Ҳолбуки, бу смартфонларнинг тақдимоти 27 сентябрга белгиланган.

Кўриниб турибдики, янги смартфонлар дизайни компания шу пайтгача чиқарган бошқа смартфонларникидан унча фарқ қилмайди: ингича ром, экраннинг тепа марказий қисмидаги думалоқ фронтал камера, тўртбурчак блокда жойлашган асосий камера — ўша-ўша.

Қурилманинг техник тафсилотлари ҳам маълум бўлиб улгурди. Айтилишича, Xiaomi Civi смартфонлари Qualcomm Snapdragon 778G процессорларида ишлайди. Хотираси: оператив — 6/8/12 ГБ, ички — 128/256/512 ГБ. Full HD+ ечимли 6,55-дюймли AMOLED-экранлар ўрнатилган. Смартфон қувватни 33 ваттли, 4250 мАс сиғимли аккумулятордан олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг