Танзила Норбоева Япония императори билан кўришди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси бошчилигидаги делегация Японияда расмий ташриф билан бўлиб турибди.
Сенат матбуот хизматининг хабар беришича, Япониянинг янги императори Нарухитонинг тахтга ўтириши тантанали маросимида Ўзбекистон делегацияси раҳбари уни тахтга ўтиргани билан табриклади. Томонлар Ўзбекистон-Япония стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш истагини билдирдилар.
Шунингдек, ушбу тадбир доирасида Танзила Норбоеванинг Япония бош вазири Синдзо Aбэ билан ҳам учрашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter