Танзила Норбоева Хотин-қизлар қўмитаси раислигига қайта сайланди
Бугун 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси мажлислар залида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.
Ушбу конференция якунида Танзила Норбоева Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарлигига 5 йил муддатга қайта сайланган. У мазкур лавозимга 2016 йил декабрь ойида келган эди.
2013 йил қабул қилинган қўмита уставига кўра, раҳбар 5 йил муддатга сайланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter