Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева Прилепиннинг провокацион баёнотига жавоб берди

Танзила Норбоева Прилепиннинг провокацион баёнотига жавоб берди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева россиялик пропагандист Захар Прилепиннинг Ўзбекистоннинг Россия томонидан эгалланиши ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди. 

«Мана кўряпсизлар, интернетда «Ўзбекистонни у қиламиз, бу қиламиз» деган қандайдир чиқишлар бўлиб кетди. Ўзбекистон ҳеч қачон ҳеч кимга мустамлака бўлмайди бундан кейин, бўлиб бўлди», – дея россиялик ҳарбий сиёсатчи Захар Прилепиннинг гапларига муносабат билдирди Ўзбекистон Сенат раиси.

Норбоева бу ҳақда ёшлар билан учрашувда гапирган. 

Эслатиб ўтамиз, Прилепиннинг баёноти ўзбек жамиятида ҳам кескин норозилик уйғотди. 

Шунингдек, ТИВ Россия элчиси Олег Малгиновни идорага чақирди. Россия ТИВ ҳам масала юзасидан изоҳ берди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг