Танзила Норбоева минтақанинг кейинги тараққиёти нимага боғлиқлигини айтди
Бугун, 4 август куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.
Сенат раиси минтақамизнинг кейинги тараққиёти сув омилига боғлиқлигини айтди.
«Минтақамизнинг кейинги тараққиёти ҳеч шубҳасиз сув омилига боғлиқ. Давлатимиз раҳбари ҳар гал бунга алоҳида урғу беряптилар.
Бизга жамият ва давлат имкониятларини тўлиқ сафарбар қиладиган, барча учун бирдек мақбул, манфаатли ва масъулиятли сув сиёсати керак. Бу борада норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш – биринчи галдаги вазифа.
Рақамли ва илмий жиҳатдан асосланган тежамкор технологияларни кенг жорий этмасдан туриб сув муаммосини ҳал қилиб бўлмайди.
Сувни асраб-авайлаш аҳлоқий тарбиямизнинг ажралмас қисмига айланиши шарт! Биринчи навбатда, инсонларимиз, айниқса ёш авлоднинг экологик маданиятини тўғри шакллантиришимиз зарур.
Лекин, ташаббус Сенат томонидан илгари сурилгани билан, ушбу масалада Ҳукумат, вазирлик, идоралар ва илмий ҳамжамиятнинг ўзаро ўйғун ҳаракати таъминланмаса кутилган натижага эришиш қийин», деди Т.Норбоева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter