Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева: «Бу йил оғир келди»

Танзила Норбоева: «Бу йил оғир келди»

Фото: Сенат ахборот хизмати

Бугун, 5 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг Сирдарё вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди.

Парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева ўз нутқида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда «Сардоба» сув омборидаги техноген фалокат оқибатларини бартараф этиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирларга урғу берди.

– Албатта, ислоҳотлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ, улкан ютуқларга осонлик билан эришилмаяпти, – деди Сенат раиси Т.Норбоева. – Айниқса, бу йил оғир келди. Бутун жаҳонда кузатилгани каби мамлакатимизда ҳам пандемия ва унинг ортидан келган глобал иқтисодий инқироз ташвишларга сабаб бўлди. 

Бунинг баробарида, «Сардоба» сув омборида юз берган ҳалокат ва унинг оқибатлари нафақат сирдарёликлар, балки бутун халқимизни ташвишга солди. Албатта, ушбу фавқулодда ва техноген ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш ва келгусида уларнинг олдини олиш бўйича давлат раҳбари ва ҳукумат даражасида барча зарур чоралар тезкорлик ва қатъиятлик билан амалга оширилмоқда. Айниқса, жабрланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари умумхалқ ҳаракати тусини олди. Бу борада «Сардобага ёрдам» акцияси ҳам халқимизни янада жипслаштирди.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан бу борадаги вазифалар ижроси назоратга олинган. Албатта, «Сардоба сув омбори»да юзага келган ҳолат сабаблари, керак бўлса, сабабчилари аниқланади ва қонуний баҳо берилади. Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак. Бироқ ҳаёт давом этмоқда, ҳозир жабрланган аҳолини қўллаб-қувватлаш, одамларни рози қилишга кўпроқ эътибор қаратиш зарур.

Сенат ҳудудлар палатаси сифатида келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар, олиб борилган ўрганиш ва таҳлиллар бу борада эътибор қаратиш лозим бўлган қатор муаммоларга бефарқ қарай олмайди. Шу нуқтаи назардан, Сенат томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, «Сардоба сув омбори» тўғонида юзага келган техноген ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди. Одамлар билан бевосита мулоқот қилиш асносида қатор муаммолар аниқланди. Уларнинг кўплари жойида ҳал этилди.

Хусусан, Ишчи гуруҳ саъй-ҳаракатлари билан ҳудудда амалга оширилаётган ишлар учун ажратилган маблағлар ундириб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг