Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танзила Нарбаева: Давлат раҳбари муҳим ташаббусларни илгари сурди

Танзила Нарбаева: Давлат раҳбари муҳим ташаббусларни илгари сурди

2020 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлади.

Давлат раҳбари ўз нутқида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этди.

«Мақсадимиз – ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини,  саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратишдир», — деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ушбу кодексни ишлаб чиқаришнинг зарурати, унинг аҳамияти тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Давлатимиз раҳбари ўз нутқида нафақат юртимиз учун долзарб бўлган, балки бутун Марказий Осиё минтақаси, Aфғонистон ва бутун дунё учун муаммоли бўлган масалаларни кўтарди ҳамда уларнинг аниқ ечимлари бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди», — деди Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг