Танзанияда номаълум касаллик тарқалмоқда, қурбонлар бор
Танзанияда уч кишининг ўлимига сабаб бўлган номаълум касалликнинг авж олиши текширмоқда. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Мамлакат жанубида жойлашган Линди вилоятида жами 13 та ҳолат қайд этилган. Касалликнинг белгилари Эболага ўхшайди: иситма, кучли бош оғриғи, чарчоқ ва бурундан қон кетиши ва бошқалар.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг аниқлик киритишича, лаборатория текширувларининг дастлабки натижалари хасталарда Эбола вируси мавжудлигини истисно қилган. Расмийлар юқтирганларбилан алоқада бўлган шахсларни қидирмоқда ва беш киши ҳозирда изоляция қилинган.
Мамлакат бош шифокори Айфело Сичалве текширув давом этар экан, аҳолини хотиржам бўлишга чақирди. Шунингдек, у шунга ўхшаш аломатларни пайқаган ҳар бир одамни дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилишга чақирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter