Таниқли дзюдочида допинг аниқланди
Таниқли дзюдочи Элбек Абдуллаев тақиқланган моддаларни истеъмол қилгани учун 4 йилга дисквалификация қилинган. Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон вице-чемпиони 2021 йил декабрдаги мусобақалар пайтида допинг текширувидан ўтганди. Унинг организмида допинг борлиги аниқланган.
Агентлик хабарига кўра, миллий терма жамоанинг яна 4 аъзосида тестостерон, анастрозол, болденон ва оксандролон каби моддалар қайд этилган. Бу моддалар Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан тақиқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter