Тан олинмаган Тоғли Қорабоғда «президентлик сайлови» ўтказилди
Тоғли Қорабоғ миллий ассамблеяси (парламенти) Самвел Шаҳраманянни тан олинмаган республиканинг янги президенти этиб сайлади. Унга парламентдаги 23 депутатдан 22 нафари овоз берди.
Молдова, Туркия ва Украина Тоғли Қорабоғда бўлиб ўтган «президентлик сайловини» тан олмасликларини маълум қилишди.
Шунингдек, Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги президентлик сайловини «Озарбайжон Республикасининг конституцияси ва қонунлари, халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларини қўпол равишда бузиш» деб атаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter