Талабалар учун навбатдаги чегирма эълон қилинди
Талабалар учун поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма эълон қилинди.
Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинди.
Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (CV/VIP класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларидан ташқари) 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 10 январга қадар амал қилади.
Чипталарни сотиб олиш учун талабалар паспорт билан темир йўл кассаларига ташриф буюриши ёки электрон тарзда чипта харид қилишда eticket.railway.uz сайтидан фойдаланишлари мумкин.
Аввалроқ Uzbekistan airways ҳам авиачипталарга 50 фоизлик чегирма эълон қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter