Талабалар стипендияси нега кечикмоқда? Вазирлик изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида талабаларга стипендия берилмаётганлиги тўғрисидаги хабар тарқатилди.
Мазкур ҳолат Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилган.
«Маълумки, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб талабаларга тўловларни амалга оширишда қулайлик яратиш, аҳолининг кенг қатлами учун олий таълимнинг ҳаммабоплигини таъминлаш мақсадида тўлов-контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда – стипендияли ва стипендиясиз этиб белгиланди.
Университетда тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларга стипендия тайинлаш ва беришдаги кечикишлар ўз навбатида талабалар томонидан тўловларни турли миқдорда ва вақтда амалга оширилиши билан боғлиқ.
Ҳозирда барча ташкилий масалалар якунига етказилди ва тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларнинг пластик карталарига стипендия ўтказиб берилган. Стипендиянинг нақд пул қисми эса, 18 ноябрь – душанба кунидан тарқатилиши маълум қилинди» дейилади вазирлик муносабатида.
Телеграмдаги «Аччиқ чой» каналида ёзилишича, «ЎзДЖТУ, ЎзМУ, Тошкент молия институти. ГулДУ, Жаҳон тиллари университети, Бухоро, Урганч давлат университетлари, Ирригация, Аграр университетларда ҳам тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларга ҳам ҳалигача стипендия берилмаган».
Аммо юқоридаги ОТМлар бўйича вазирлик ҳозирча изоҳ бергани йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter