Таиланд қироли қамоқхонани супурди (фото)
Таиланд қироли Маха Вачиралонгкорн Рама Х ва Сининат Вонгважирапакди қамоқхоналарга сафари пайтида олинган фотосуратлар эълон қилинди. Бу ҳақда «AsiaOne» хабар бермоқда.
Баъзи суратларда Маха ва Сининат шахсан ўзлари супуряпти. Бошқаларда фақат Сининат суратга тушган: у ўсимликларни парвариш қиляпти, аёллар қамоқхонаси маҳбуслари даврасида қўлида кетмон билан балчиқда турибди. Баъзи фотосуратлар Маханинг қамоқхона маъмурлари ва маҳбуслар билан учрашувларига бағишланган. Бундай тадбирларда қиролнинг ўзидан бошқа ҳамма тиз чўкади.
Маха ва Сининат 2020 йил ноябрь ва декабрь ойларида қамоқхоналарга ташриф буюришди. Сафар бир неча ойлик талабалар монархияни ислоҳ қилишни талаб қилган норозиликлари фонида амалга оширилди. Сининат, қиролича Сутхида ва Маханинг қизлари ҳам Таиланднинг турли жойларига саёҳат қилиб, қирол ҳокимиятининг машҳурлигини ошириш мақсадида маҳаллий аҳоли билан учрашдилар.
Сининат Вонгважирапакди 2019 йил июлда олижаноб қирол консорти этиб тайинланган. Атиги уч ойдан сўнг подшоҳ ғазабига учради: унвонидан маҳрум қилиниб, Лат Яо аёллар қамоқхонасига ташланди. 2020 йил сентябрда Сининат озод этилди, аммо қиролича Сутхида ва сарой аъёнлари унга қарши фитна уюштиришда давом этмоқда. Айтишларича, Сининатдан ўғирланган юзлаб ишқий фотосуратларнинг Интернетда пайдо бўлишида уларнинг қўли бор.
Сутхида — 68 ёшли қиролнинг тўртинчи хотини, собиқ стюардесса ва шахсий қўриқчиларининг бошлиғи. Никоҳ 2019 йил май ойида тузилган. Бунгача Маха қариндоши Мом Луанг Соамсавали Китиякара, актриса Ювадхида Полпрасет ва оддий Срирасми Акхарафонгприч билан турмуш қурган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter