Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркорнинг ҳисобини асоссиз блоклаган мансабдорга чора кўрилди

Тадбиркорнинг ҳисобини асоссиз блоклаган мансабдорга чора кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига мурожаат келиб тушган.

Унда Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган «Romin-47»   маъсулияти чекланган жамияти вакиллари солиқ идорасига тегишли ҳужжатлар тақдим этилган бўлишига қарамай  банкдаги ҳисоб рақамлари блоклаб қўйилгани, бунинг натижасида қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси ҳам бекор қилинганлигини билдириб солиқ органлари ходимларининг ҳаракатига хуқуқий баҳо беришни сўралган.

Ўрганиш давомида  ҳақиқатдан ҳам солиқ органлари тадбиркорлик субьектининг банкдаги ҳисоб рақамини  асоссиз блоклагани ва гувоҳномасини бекор қилганлиги аниқланиб солиқ органининг мансабдор шахсига нисбатан  белгиланган тартибда  маъмурий баённома расмийлаштирилди ва тегишли чора кўрилди.

Шуниндек тадбикорнинг ҳисоб рақамига қўйилган чеклов бекор қилиниб қўшилган  қиймат солиғи тўловчиси  гувоҳномаси тиклаб берилиши таъминланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг