Фуқаро номига ёзилган 3,5 миллион сўмлик қарздорлик бекор қилинди
Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Намозгоҳ МФЙ Гулзор кўчаси 23-уйда яшовчи фуқаро Шуҳратбек Абдуллев Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг «Ишонч телефони»га мурожаат қилди. Унга кўра истеъмолчининг хонадонига «Туман газ таъминоти» томонидан 5 миллион 800 минг сўм табиий газдан қарздорлик қайд қилинган.
Мазкур мурожаат Пастдарғом тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, истеъмолчининг қарздорлиги аслида 1 миллион 380 минг сўм эканлиги аниқланди. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter