Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Светлана Ортиқова: «Дунёда қийноқлар бўлмаган давлатнинг ўзи йўқ...»

Светлана Ортиқова: «Дунёда қийноқлар бўлмаган давлатнинг ўзи йўқ...»

Фото: Xabar.uz

Бугун Ёшлар ижод саройида ташкил этилган Халқаро медиа-холда «Қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш – мамлакат тарроқиёти ва халқ фаровонлиги гаровидир» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида иштирок этган Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова мамлакатда суд-ҳуқуқ тизимида учраб турган қийноқлар ҳақида фикр билдирди:

«Дунёдаги қийноқлар умуман йўқ давлатни кўрсатинг, ўша давлатни ўрганиб, ўзимизда жорий этамиз. Афсуски, бундай мамлакат йўқ. Агар қийноқлар бўлмаганда эди, БМТ катта резолюциялар чиқармаган бўларди. Ўзбекистонда ҳам инсон ҳуқуқларининг бузилиши учрайди. Аммо биз яхшилашга ҳаракат қиляпмиз».

«Нега эр хотинини уриши керак, нега ота-она фарзандининг эркинлигини чеклаши керак, нега ўзбекистонлик, ўзбекистонликни қийнаши керак? Қайтараман, ҳеч кимнинг кимнидир қийнашга ҳаққи йўқ. Кимки, бунга йўл қўйса, жавобгарликка тортилади», - дейди Ортиқова.

Медиа-холда давра суҳбатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг