Светлана Ортиқованинг вазифаси яна биттага кўпайди
Бош прокурор ўринбосари — адлия катта маслаҳатчиси Светлана Ортиқовага яна бир вазифа юклатилди. Энди у аёллар тадбиркорлигини ошириш масалалари билан ҳам шуғулланади.
Бу ҳақда кеча Президент раислигида бўлиб ўтган ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантиришга доир келгуси вазифалар муҳокамасига бағишланган селекторда айтилди.
Эслатиб ўтамиз, Светлана Ортиқова Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссиясига ҳам раҳбарлик қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter