Сувайш канали 2021 йилда рекорд даражада даромад олди
Мисрдаги Сувайш канали 2021 йилда 6,3 млрд. доллар даромад олди. Бу — каналнинг бутун тарихи давомидаги энг юқори даромаддир, ёзмоқда «Ahram Online».
Олинган даромад 2020 йилга солиштирилганда 12,3 фоиз ёки 0,7 млрд. доллар кўпроқдир.
2021 йилда канал орқали 1,27 миллиард тонна юк ташилди. Ҳар ҳар икки йўналиш бўйлаб жами 20 694 та кема сузиб ўтди, бу 2020 йилгига қараганда 10 фоиз кўп.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг март ойида каналда тиқилиб қолиб, олти кун давомида бошқа кемалар ҳаракатини тўсиб қўйган «Ever Given» кемаси эгасидан (Япониянинг Shoei Kisen Kaisha Ltd.) канал маъмурияти 900 миллион доллар жарима тўлашни талаб қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter