Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сув омборлари фойдаланишга берилмайди

Сув омборлари фойдаланишга берилмайди

Йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари фойдаланишга берилмайди. «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, сув истеъмолчилари уюшмалари ўз аъзоларининг йиллик бадаллари, шартнома асосида сув етказиб берганлик ва бошқа хизматлар учун тўловлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Уюшмалар сувдан фойдаланиш қоидалари бузилганида, лимитдан кўп сув олинганида, тўловлар вақтида тўланмаганида истеъмолчиларга сув етказишни тўхтатишга ҳақли.

Сув омборлари, сел-сув омборлари, йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари фойдаланишга берилмаслиги белгиланди. Илгари ушбу тартиблар қонунда назарда тутилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг