Сурхондарёда 17 бош товушқонни ўлдирган овчи ушланди
Жорий йилнинг 20 октябрь куни Сурхондарё вилояти Экология бошқармасига номаълум шахс томонидан ёввойи қум товушқонини овлаганлиги акс этган расм келиб тушган.
Ҳолат юзасидан экологик суриштирув ўтказилганда, расмда акс этган фуқаро Ангор тумани «Хомкон» маҳалласида яшовчи Н.Ҳ. эканлиги маълум бўлган.
Ўрганишлар давомида фуқаро Н.Ҳ. Ангор ва Музработ туманлари ҳудудида 2022 йилда рухсатномасиз, тунги вақтда 6 бош, 2023 йилда 11 бош қум товушқонини ов қилиш муддатларига зид равишда тақиқланган усул, яъни тунги ёритиш мосламаси билан овлаганлиги аниқланган.
Натижада фуқарога нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига асосан, маъмурий жарима белгиланди.
Қайд этилишича, овчи томонидан табиатга 2022 йилда 5 млн 400 минг сўмлик, жорий йилда 10 млн 890 минг сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш мақсадида ЖИБ Шеробод туман судига юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter