Сурункали стресс Aльцгеймер касаллигига олиб келиши мумкин
Сурункали стресс Aльцгеймер касаллигининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Австралиянинг Кертин университети Тиббий инновациялар институти олимлари нейродегенерацияга таъсир қилувчи асосий генетик стресс омилларини аниқлаб беришгач шундай хулосага келишган, деб ёзади Biological Reviews журнали.
Тадқиқотчилар гипоталамус-гипофиз-буйрак усти ўқи (HPA ўқи)га таъсир қилиши мумкин бўлган экологик ва генетик омилларни кўриб чиқишган. Ушбу нейроэндокрин тизим овқат ҳазм қилиш, иммунитет, кайфият, энергияни тартибга солади ва стрессга реакцияларни бошқаради.
Стресс пайтида гипоталамус-гипофиз тизими кортизол гормони ишлаб чиқарилишини тартибга солади. Aльцгеймер касаллиги билан оғриган беморларда тизим кўпинча нотўғри ишлайди ва кортизол даражаси ошади.
Генетик стресслар мия иммун тизимининг ишига таъсир қилиши мумкин. Бузилиш мунтазам равишда қайд этилса, деменция ва Aльцгеймер касаллиги келиб чиқиш хавфи ортади.
Олимларнинг фикрига кўра, ушбу хулосалар хавфли касаллик ривожланиш хавфини камайтиришда стрессни бошқариш учун глюкокортикоидларни қабул қилиш бўйича янги тавсиялар ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter