Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суриянинг энг даҳшатли каллакесари қўлга тушди

Суриянинг энг даҳшатли каллакесари қўлга тушди

Фото: «ZumaPress/Globallookpress»

Сурияда «ИШИД» террорчилик гуруҳи жангариси, «Раккалик жаллод» лақаби билан танилган бельгиялик ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Het Laatste Nieuws» нашри хабар берди.

Таъкидланишича, 35 ёшли Ануар Хаддучи америкаликлар қўллаб-қувватлаётган курд-араб гуруҳлари иттифоқи — Сурия Демократик кучлари турмасида сақланмоқда. Уни Суриянинг Дейр аз-Зор вилоятидаги «ИШИД»нинг сўнгги таянчи — Багуз учун бўлган жангдан сўнг, 32 ёшли аёли Жюли Маес билан бирга ҳибсга олишган.

Жангари, шунингдек, Абу Сулаймон ал-Бельгики номи билан танилган. Маълум қилинишича, у Ракка марказий бозор майдонида қарийб 100 кишининг қатлини шахсан ўзи ўтказган.

Жаллодни, бундан ташқари, Бельгия ҳукумати Брюссель ва Париждаги терактларни молиялаштиришда гумон қилмоқда. Жумладан, Хаддучи ҳисобидан 3,5 минг евро Муҳаммад Абрин — 2016 йил Брюсселнинг Завентем аэропортида теракт ташкилотчиларидан бири ҳисобига ўтказилган. Каллакесар ҳозирча қайси мамлакатда — Сурия, Бельгия ёки Францияда — суд қилиниши номаълум. «Het Laatste Nieuws»нинг келтиришича, Ироқда жангарини ўлимга ҳукм қилишган бўларди.

Террорчилар Раккани 2013 йили эгаллашган, шаҳар «ИШИД»нинг норасмий пойхати ҳисобланган. Шаҳарни жангарилардан Сурия демократик кучлари 2017 йилнинг кузида тўлиқ тозалаб ташлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг