Суриядан 93 нафар аёл ва болалар олиб келинди. Улар орасида урушда ота ва онасини йўқотган чин етимлар бор
«Меҳр-5» операцияси доирасида Суриядаги уруш кетаётган «қайноқ нуқталарга» бориб қолиб, «Ал-Ҳол» лагерида 3 йилдан ортиқ вақт давомида ушлаб турилган 24 нафар аёл ва 69 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.
Ўзбекистонга олиб келинган болалар орасида отасини ҳам, онасини ҳам йўқотган 7 нафар чин етим бор.
Энди бу аёллар ва болалар Тошкент вилоятидаги «Бўстон» санаторийсига жойлаштирилади ҳамда уларга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтгача «Меҳр-1, 2, 3, 4» операциялари доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистонда оғир аҳволга тушиб, чорасиз қолган 438 нафар аёл ва болалар Ўзбекистонга олиб келинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter