Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурайё Раҳмоновани муҳим лавозимга сайлаш бўйича қарор қабул қилинди

Сурайё Раҳмоновани муҳим лавозимга сайлаш бўйича қарор қабул қилинди

Сенат ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) сайланди.

Олий Мажлис Сенатининг қирқ олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини сайлаш тўғрисидаги масаласи кўриб чиқилди.

Сенат томонидан Раҳмонова Сурайё Маҳмудовнани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, С. Раҳмонова узоқ йиллар мобайнида юридик олий таълим ташкилотларида, шунингдек, суд ва прокуратура органлари тизимида самарали фолият кўрсатиб келган. 1-даражали адлия маслаҳатчиси, юридик фанлар доктори, профессор.

Аввалроқ  Парламентнинг Қуйи палатаси Сурайё Раҳмоновани ушбу лавозимга сайлаб, қарорни Олий Мажлиснинг Сенатига юборганди.

Бунга қадар ушбу лавозимда ишлаб келган Алия Юнусова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида «мавжуд вазият» сабаб ўз истаги билан ишдан кетаётганини маълум қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг