Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суперлиганинг интернетдаги трансляция ҳуқуқи Швейцария компаниясига сотилди

Суперлиганинг интернетдаги трансляция ҳуқуқи Швейцария компаниясига сотилди

Фото: «Pfl.uz»

Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси ўз тариҳида биринчи бор интернет тармоғидаги трансляция ҳуқуқини сотишга эришди. Ушбу ҳуқуқни ЎзПФЛдан Швейцарияда жойлашган «Empower sports» компанияси 4 йиллик муддатга харид қилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар берди.

«Empower sports» компанияси футболни интернет тармоғида махсус технологиялар ёрдамида трансляция қилиш йўналишида фаолият олиб боради.

Ҳозирги кунда 50дан ортиқ мамлакат билан ҳамкорлик қилаётган «Empower sports» 2017 йилда 3900та ўйинни интернетда жонли тарзда трансляция қилган. Компания Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ОФКнингқитъада Лигаларни ривожлантириш дастури доирасида ҳамкорлик қилиб келган. Ушбу ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида «Empower sports»нинг раҳбарияти Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси тасарруфида ўтаётган мусобақаларнинг электрон ҳуқуқини харид қилишга қарор қилган.

ЎзПФЛ бош директори Омон Ғафуровнинг айтишича, ҳозирги кунда суперлиганинг 6 клуби («Насаф», «Пахтакор», «Қўқон-1912», «Сўғдиёна», АГМК, «Локмотив») уй учрашувларини трансляция қилиш имкониятига эга. Келажакда босқима-босқич про-лига, ёшлар лигаси, футзал ва аёллар чемпионатларида иштирок этувчи жамоалар ҳам интернет трансляция қилинади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг