Суперлига тарихида илк бор аёл ҳакам «Металлург» – «Насаф» учрашувида ишлайди
Суперлига 15-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган «Металлург» – «Насаф» учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Мазкур ўйинда бош ҳакамга Ўзбекистон миллий чемпионатлари юқори дивизиони тарихида илк марта аёл ҳакам ёрдам беради. Учрашувда бухоролик тажрибали ҳакам Кристина Середа қанот ҳаками сифатида фаолият олиб боради. Бунга қадар Суперлига ўйинида аёл ҳакамлар ҳеч ҳам ишламаган.
«Металлург» – «Насаф»
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Александр Буров, Кристина Середа, Абдурашид Худойберганов.
Назоратчи – Александр Попов.
Комиссар – Маъмур Саидқосимов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter