«Sport TV»га видеотакрор тизимига эга иккита КТС сотиб олиниши мумкин
Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатини ёритиш учун «Sport TV»га иккита замонавий КТС сотиб олиниши мумкин. Бу ҳақида Профессионал футбол лигаси ходими Диёр Имомхўжаев ўз каналида маълум қилиб ўтди.
— Воқеалар ривожи шу йўсинда давом этса, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг талабномаси асосида видеотакрор тизими бор бўлган 18 камерали 2 та замонавий КТС республика бюджети ҳисобидан харид қилиниши мумкин.
Бундай КТСлар айниқса йирик фестиваллар, спорт мусобақаларини трансляция қилишда қўл келади, — дейди Имомхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумдан эътиборан янгиланган ПФЛ ва «Sport TV» ўртасидаги келишув асосида Ўзбекистон чемпионати баҳслари трансляциясини кенг ёритиш йўлга қўйилди ва 80 фоиздан ортиқ ўйинлар томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди. Жорий мавсумда ушбу ҳамкорликни яна-да ривожлантиришга ҳаракат қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter