Судьялар олий кенгаши ва АОКА журналист ва блогерлар учун бепул ўқув-машғулотлари ташкил этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда ҳуқуқий мавзуга ихтисослашган ОАВ вакиллари ва блогерлар учун ўқув-машғуотлари ташкил этмоқда. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, бундан кўзланган мақсад журналист ва блогерларнинг касбий малакасини оширишга кўмаклашиш, хусусан, суд процессларини ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари билан яқиндан таништиришдан иборат.
Ўқув-машғулотлари Судьялар олий мактабида бевосита ва билвосита (онлайн) тарзда ўтказилади. Унда таниқли ҳуқуқшунослар, тажрибали журналистлар ва медиа-экспертлар маърузалари билан иштирок этади.
Ўқув-машғулотлари 2021 йилнинг 25 январдан бошлаб, икки ҳафта давомида душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 15:00 — 17:00 гача ўтказилади.
Ўқув-машғулот мавзулари иштирокчиларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб ҳам белгиланиши мумкин.
Ўқув-машғулотларида иштирок этиш истагини билдирган журналист ва блогерлар +99899 874 58 76 ва +99890 328 87 49 рақамларига боғланишлари сўралади.
Ўқув-машғулотларда иштирок этиш бепул.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter