Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Судя билан можароси сабаб тилга тушган собиқ ҳоким янги ишга ўтди

Судя билан можароси сабаб тилга тушган собиқ ҳоким янги ишга ўтди

Саъдулла Бобоқулов.

Жорий йилнинг 10 апрель куни Халқ депутатлари Ғузор тумани кенгаши йиғилишида туман ҳокими Саъдулла Бобоқулов ўз аризасига кўра, эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганди.

Ўшанда «фидойи хизматлари учун вилоят ҳокими С.Бобоқуловга раҳмат айтиб, саломатлигини тиклаб тез орада сафимизга қайтишига тилак билдиргани» айтилганди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, узоқ муддатли муолажадан сўнг, саломатлиги тикланган Саъдулла Бобоқулов вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, С.Бобоқулов туман ҳокимлигидан кетишидан аввалроқ Ғузор туманлараро судининг раиси Саттор Ақанов билан телефон мулоқоти сабаб жамоатчилик эътиборига тушганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг