Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Столтенберг: НАТО Украинанинг ташкилотга киришини соддалаштириши керак

Столтенберг: НАТО Украинанинг ташкилотга киришини соддалаштириши керак

НАТО давлатлари Вилнюсдаги саммитда Украинанинг ҳарбий алянсга аъзолиги бўйича ҳаракатлар режасига риоя қилишга мажбурламаслик таклифини муҳокама қилишди.

Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилган.

«2008 йилдаги алянсга аъзолик олдидан Украина учун кейинги қадам мазкур ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўлади, деган қарорга келганимиздан бери мамлакат анча йўл босиб ўтди. Украина НАТОга анча яқин ва мен буни алянс қарорларида акс эттириш вақти келди, деб ҳисоблайман.

Ҳал қилувчи қарор қабул қилинмади, аммо, биз Украина алянсга аъзо бўлишини ва бу Украинага ишончли сигнал бўлишини аниқ айтоламиз», – дейди Столтенберг саммит олдидан.

Қайд этилишича, Украинанинг ҳарбий алянсга аъзолиги бўйича ҳаракатлар режасига беш бўлимдан (сиёсий ва иқтисодий масалалар, шунингдек, мудофаа, ресурслар, хавфсизлик ва ҳуқуқ масалалари) иборат. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг