Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Столтенберг: Ҳозир биз Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз

Столтенберг: Ҳозир биз Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз

Фото: Twitter

Аввал хабар берганимиздек, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг иштирокида режадан ташқари матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. НАТО украин ҳудудлари Россия томонидан ўзлаштириб олинишини қоралайди, бироқ алянс — низолашаётган томон эмас, таъкидлади бош котиб.

Столтенбергнинг бугунги матбуот анжуманидан иқтибослар:

  • НАТО тўрт субъектнинг Россия таркибига киришини тан олмайди.
  • Донецк, Луганск, Херсон, Запорожье, Қрим — бу Украина.
  • Ҳар бир демократик давлат НАТОга ариза топширишга ҳақли, бироқ у ёки бу мамлакатнинг НАТОга аъзолик масаласи алянснинг барча 30 аъзо мамлакати қарори билан ҳал бўлади.
  • Ҳозир биз Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз.
  • Урушишдан тўхтаса, Украина суверен давлат сифатида мавжудлигини йўқотади.
  • Агарда ядро қуролини қўлласа, Россияни «жиддий оқибатлар» кутяпти.
  • Бу Иккинчи жаҳон урушидан буён Европа ҳудудидаги энг йирик аннексиядир.

Бош котиб, шунингдек, Донбасс, Запорожье ва Херсоннинг РФ таркибига кириши НАТОнинг Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги қатъиятини ўзгартирмаслигини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг