Бозорларда сабзи нархи арзонлади(ми)?
Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди. Унга кўра, сўнгги вақтларда 15 минг сўмгача кўтарилган сабзи нархи максимал 10 минг сўм миқдорида кўрсатилган.
2021 йил 7 июль ҳолатига кўра:
Суякли мол гўшти (1 кг) - 45000 – 68000 сўм;
Қўй гўшти (1 кг) - 52000 – 80000 сўм;
Картошка (1 кг) - 1500 – 5000 сўм;
Пиёз (1 кг) - 800 – 3500 сўм;
Сабзи (1 кг) - 3000 – 10000 сўм;
Тухум (10 дона) - 5000 – 14000 сўм;
Гуруч (1 кг) - 5000 – 18000 сўм;
Ўсимлик ёғи (1 л) - 14000 – 24000 сўм;
Шакар (1 кг) - 7500 – 9000 сўм.
Эслатиб ўтамиз, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, янги ҳосил эвазига сабзи нархи тушиши кутилаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter