Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Статистика: эркаклар асосан неча ёшда турмуш қурмоқда?

Статистика: эркаклар асосан неча ёшда турмуш қурмоқда?

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда никоҳланувчи эркакларнинг ёши бўйича тақсимланиши ҳақида маълумот берилди. 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-феврал ойларида, ФҲДЁ органларида республика бўйича 31 775 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Қайд этилган никоҳларда эркакларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши:

20 ёшгача – 1,4 %;

20-30 ёш – 78,7 %;

31-40 ёш – 13,6 %;

41 ёш ва ундан катталар – 6,3 %.

Маълум бўладики, эркакларнинг мутлақ катта қисми 20-30 ёш оралиғида оила қурмоқда.

Қайд этилган никоҳларда аёлларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши:

20 ёшгача – 35,3 %

20-30 ёш – 52,4 %

31-40 ёш – 9,4 %

41 ёш ва катталар – 2,9 %ни ташкил этмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг