Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Статистика: давлат мулкини ўмариш жинояти ўсишда давом этяпти

Статистика: давлат мулкини ўмариш жинояти ўсишда давом этяпти

2023 йилда содир этилган жиноятлар сони, ИИВ маълумотларига кўра, жами 104 096 тани ташкил этган бўлса, уларнинг аксарияти иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар ҳисобланади.

Статистика агентлиги келтираётган рақамларда жами жиноятлар сонига нисбатан иқтисодий жиноятлар улуши 43,8 фоиз экани қайд этилади.

Ҳисобот даврида аниқланган иқтисодий соҳадаги жиноятлар орасида эса:

  1. 18 492 та ёки жами иқтисодий жиноятларга нисбатан 40,6 фоиз фирибгарлик (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш);
  2. 14 851 та ёки жамига нисбатан 32,6 фоиз ўғрилик (ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш);
  3. 5 660 та ёки жамига нисбатан 12,4 фоиз ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш жиноятлари содир этилган.

Аҳамиятли томони шундаки, рўйхатнинг дастлабки уч ўрини банд қилган ушбу турдаги жиноятларнинг аввалги иккитаси, яъни фирибгарлик ва ўғрилик жиноятлари охирги уч йилда кетма-кет камайган бўлса, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш жинояти (2021 йилда 5 077 та, 2022 йилда 5 650 та ва 2023 йилда 5 660 тани ташкил қилган) учинчи йилда ҳам ўсишни қайд қилган.

Маълумот учун, ИИВ маълумотларига кўра, жами жиноятларнинг сонига нисбатан жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятлар – 24 фоиз, ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолияти тартибига қарши жиноятлар – 16,4 фоиз ҳамда шахсга қарши жиноятлар – 15,2 фоизни, шунингдек, тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар – 0,4 фоиз ва экология соҳасидаги жиноятлар – 0,2 фоизни ташкил этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг