Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Start up club»: инвестордан $300 минг сармоя олиб, 6 ойда фойдага кирган тадбиркор ҳақида (видео)

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ёшлар» телеканали орқали ишбилармон, фаол ёшлар учун «Start up club» кўрсатуви намойиш этиб келинади.

Ушбу кўрсатувда юртимизнинг таниқли тадбиркорлари билан суҳбат уюштирилиб, бизнесни йўлга қўйиш сирлари, уларнинг шахсий тажрибалари ва бошқа қизиқарли ва қимматли маълумотлар тақдим этилади.

«Xabar.uz» портали «Ёшлар» телеканали ижодкорлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда, кўрсатувнинг тўлиқ вариантини тақдим этиб боришни мақсад қилди. Зеро, ушбу лойиҳа ёшларнинг инновациялар тадбиркорлиги ва лойиҳаларини амалга оширишида ўзига хос мактаб вазифасини ўтайди. Кўрсатувга таклиф этиладиган бой тажрибага эга тадбиркорлар ўзига хос маҳорат дарсларини ўтаб беришади.

Стартапда икки нарса муҳим: истак ва интилиш. Бизнесни бошлаш у қадар мураккаб вазифа эмас, асосийси мувозанатни сақлаш ва муваффақиятга эришиш йўлларини қидириш. «Start up club» лойиҳаси меҳмонлари худди шу йўлларни босиб ўтишган. Буни қандай уддалашганини уларнинг ўзлари сўзлаб беришади.

Одатда аксарият тадбиркорлар ўз фаолиятини ўсмирлик даврларидан бошлашган. Бугунги кўрсатув меҳмони эса ўз бизнесини 10 ёшидан бошлаган. Демак, лойиҳанинг бу сафарги меҳмони — таниқли тадбиркор, «Paynet» тўлов тизими асосчиси, бир қатор IT-лойиҳалар муаллифи Ботир Орифжонов.

Ботир Орифжонов 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги сармояни инвестордан олиб, 6 ойда фойдага кирган. У бу бизнес орқали 20 мингта ишчи ўрни ҳосил қилганидан фахрланади. Келинг, машҳур тадбиркорнинг бизнесга кириб келиши, стартап лойиҳалари, муваффақиятлари ҳақида бевосита унинг ўзидан эшитинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг