Криштиану Роналду кечки овқатга нима еб-ичиши маълум бўлди
«Манчестер Юнайтед»нинг захира дарвозабони Ли Грант клуб ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг кечки овқатга нима истеъмол қилгани ҳақида гапириб берди. Дарвозабоннинг сўзларини talkSPORT нашри келтирган.
Маълум бўлишича, португалиялик футболчи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилади. Спортчи олма пирогидан кўра киноа ва авакадони афзал кўрган. Кўпгина жамоадошлари унинг бу танловидан ҳайратда қолишган.
«Жума куни кечқурун, меҳмонхона. Одатда кечки овқатдан сўнг олма пироги, брауни ёки яна бирор нима ейиш мумкин. Ҳеч бир ўйинчи уларга тегинмади. Ҳамма Криштиану ликопчасидаги егуликларга қаради. Унда нима бор эди, дейсизми? Киноа, авокадо ва иккита қайнатилган тухум», — деди Грант.
Дарвозабоннинг қўшимча қилишича, 36 ёшли Роналду ажойиб формада. У жамоада Грантдан кейин энг хушбичим қоматга эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter