Янги «МЮ»: Кэррик жамоаси рақибига имкон қолдирмади
Европа чемпионлар лигасининг 5-тур ўйинлари бошланди. F гуруҳида «Вилярреал» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед» жамоасини қабул қилди ва мағлубиятга учради.
Оле-Гуннар Сулшернинг истеъфосидан сўнг кўпчилик манкунианликларнинг кейинги тақдири ҳақида қайғура бошлаганди. Аммо вақтинчалик мураббий Майкл Кэррик бугунги ўйини билан ушбу хавотирни ҳавога учирди.
Кэррик танлаган стратегияга кўра «қизил иблислар» мутлақо бошқача ўйин намойиш этишди. Шунингдек, таркибда ҳам сезиларли ўзгаришлар қилинган эди. Ўйинда Роналду битта гол ва голли пас берди, Санчо ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Шу орқали «МЮ» гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади дейиш мумкин. Охирги турда ўз майдонида «Янг Бойз»ни қабул қилади. «Вилярреал»ни эса «Аталанта»га қарши оғир ўйин кутиб турибди.
ЕЧЛ, F гуруҳи, 5-тур
Вилярреал - Манчестер Юнайтед 0:2
Голлар: Роналду, 78 (0:1); Санчо, 90 (0:2)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter