Роналду ва модел: жинсий зўравонлик можароси давом этмоқда
АҚШнинг Невада штати федерал судяси қуйи инстанция судига "Манчестер Юнайтед" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуга қарши даъво аризасини рад қилишни тавсия этди.
Гап шундаки, америкалик модел Кетрин Майорга Роналду томонидан зўрлангани юзасидан яна бир бор ариза берганди. Федерал судяга кўра, Лас-Вегасдаги округ судяси ОАВ орқали тарқалган хабарларга таяниб иш кўрмоқда.
Округ судяси 2017 йилда "Шпигел" журналида Роналду 2009 йилда гўё Майоргани зўрлагани ҳақидаги мақолага ишониб қолаётгани айтилган. Федерал судя моделнинг даъвосини рад этиш қатъий қарор бўлишини билдирди.
2018 йил сентябрда Майорга португалиялик футболчига қарши даъво аризаси киритганди. Унга кўра, 2009 йилда Роналду Вегасдаги меҳмонхоналардан бирида моделни зўрлаган. Майорганинг айтишича, у тезда полицияга мурожаат қилган ва кейинроқ жим юриши учун Роналду томонидан 347 минг доллар пул олган. 2018 йилда эса жабрланувчи аризасига кўра, полиция ишни қайта очган.
2019 йилда иш кўриб чиқилган ва шунча ўтган вақт давомида жинсий зўравонлик ҳолати исботланмагани асос қилиниб, суд иши тугатилганди. Аммо модел фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб, яна қарши даъво киритган.
Роналду бу сафар судяга иш ёпилганини, жабрланувчи билан келишиш учун 375 минг доллар берганини айтган. Шу ўринда модел билан ҳар қандай алоқа икки томонлама ихтиёрий равишда бўлганини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter