Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ тизимидаги клиникада 586 миллион сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилингани аниқланди

ССВ тизимидаги клиникада 586 миллион сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилингани аниқланди

Фото: Xabar.uz

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасида ўрганиш ўтказди.

Ўрганишда, Клиника мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бюджет маблағларининг мақсадсиз сарф қилиниши, ўзлаштириш ва талон-тарож қилиш ҳолатлари, аслида ишламаган ходимлар учун ойлик иш ҳақлари тўлаб келиниши, тиббиёт техникаларидан фойдаланиш, пуллик тиббий хизмат кўрсатишдан тушган маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши, давлат харидларини амалга оширишда бир қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Якунда клиника фаолиятида жами 9 млрд. 747 млн. 598 минг сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган бўлиб, шундан 586.798.200 минг сўмлик бюджет маблағлари растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги маълум бўлди.

Мавжуд аниқланган ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.

Шунга мувофиқ, Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникаси мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг