Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ жабрланувчи қизнинг саломатлиги ҳақида маълумот берди

ССВ жабрланувчи қизнинг саломатлиги ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жабрланувчининг саломатлиги жиддий назоратга олингани қайд этилди. Унга барча зарур тиббий ёрдамлар кўрсатиляпти ва муолажа жараёнлари давом этмоқда.

Бемор М. К. жорий йилнинг 18 октябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Тезкор текширувлар натижасида унга кататравма, қўшма жароҳат, ўнг ўтиргич ва қов суякларининг синиб силжиши,  қуймуч суягининг ўнг томонда синиб қониқарли туриши, бешинчи бел умуртқаси ён ўсиғининг синиб қониқарли туриши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пешона соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати, травматик шок иккинчи даражаси ташхислари қўйилган.

Бемор олиб келинганида пешона соҳасига бирламчи жарроҳлик ишлови берилиб, тикилган. Шокка қарши амалиётлар ўтказилиб, марказнинг  травматология бўлимига ётқизилган. Шундан сўнг мазкур бўлимда белгиланган стандартлар асосида унда қатор терапия амалиётлари бажарилган.

Шунингдек, ҳар куни жароҳатига хирургик ишлов берилган. Уч кун давомида динамикада УЗИ қилинган. Қон таҳлиллари текширилган. Қўшимча мутахассислар жалб қилинган.

Ҳозир беморнинг динамикада аҳволи қониқарли. Республика шошилинч  тиббий ёрдам илмий марказининг тажрибали шифокорлари томонидан муолажалар давом эттирилмоқда.

Аввалроқ, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 3-курс талабасини декан ўринбосари ўз хонасида зўрлашга урингани, сўнг қаршилик кўрсатгани учун деразадан итариб юборгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат прокуратура томонидан ўрганилаётгани айтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг