Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Спутник V» вакцинасининг 2-компоненти олиб келинди

«Спутник V» вакцинасининг 2-компоненти олиб келинди

Ўзбекистонга  «Спутник V» вакцинасининг 90 минг дозалик 2-компоненти юртимизга олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 17 миллион 946 минг 540 дозани ташкил қилмоқда, дейилади ССВ хабарида.

Улардан:

  • 460 000 дозаси «Спутник V»,
  • 986 480 дозаси AstraZeneca,
  • 13 500 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

«Спутник V»нинг бу компоненти ушбу вакцинанинг 1-компонентини қабул қилган фуқароларни иккинчи босқичда эмлаш учун мўлжалланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг