Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобиллари сотуви эртадан қайта тикланади
Ўзбекистонда харидоргир ҳисобланган Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш учун эртага, 3 мартдан шартнома бериш жараёни қайта тикланади. Бу ҳақда UzAuto Motors вакили маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг феврал ойи бошларида «UzAuto Motors» дилерлари янги дастурий таъминотга ўтаётгани сабабли Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларига шартнома бериш вақтинча тўхтатилгани хабар қилинганди.
Аввалроқ Ўзбекистонда сотувга қўйилиши кутилаётган «Chevrolet Onix» автомобилининг нархи маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter