«Спарк» билан «Камаз» тўқнашуви фожиа билан тугади (фото)
2020 йил 6 сентябрь куни тахминан соат 06:00 ларда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Хамза МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-148Б автомобиль йўлининг 5-километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
1991 йилда туғилган ҳайдовчи С.Ф. «Спарк» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарув вақтида ухлаб қолган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Натижада қаршисидан келаётган 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Б. бошқарувидаги «Камаз-53212» русумли юк автомобили билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида «Спарк» русумли автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли С.Ф. ва унинг йўловчиси 1991 йилда туғилган А.Н.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармаслик, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслик сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter