Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сохта «банк ходимлари». Янгийўлда икки фирибгар куппа-кундуз пенсионерни чув туширди

Сохта «банк ходимлари». Янгийўлда икки фирибгар куппа-кундуз пенсионерни чув туширди

Фото: «Корреспондент.net»

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 6 май куни пенсионер З.Волохова ИИБга мурожаат қилди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Унинг маълум қилишича, 2018 йил 19 апрель куни соат 13.00ларда икки номаълум шахс (улардан бири аёл) Тошкент шоҳкўчасида жойлашган «Фитнес клуби» олдида унга ўзларини банк ходимлари деб таништиришган. Сўнг, яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида АҚШ долларида муомала қилиш чекланади деб алдаб, пенсионерларга имтиёз яратиш мақсадида уларни уйига бориб, АҚШ долларини Евро валютасига айрибошлаётганликларини айтишади.

Шу тарзда ишончга кирган фирибгарлар З.Волоховадан 400 АҚШ доллари ва 50 минг сўм пулини олиб, унга конвертга солинган 200 Евро валютаси кўринишидаги қалбаки пулларни бериб кетишади.

Ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсларни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан кимда ким бирор бир маълумотга эга бўлса, 102 телефон рақамига ёки жойлардаги профилактик инспекторларига мурожаат қилишлари сўралган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг