Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Совуқ қурол олиб юрганлик учун энди жавобгарлик белгиланади

Совуқ қурол олиб юрганлик учун энди жавобгарлик белгиланади

Фото: Xabar.uz

Бугун Сенатда ўтаётган ялпи мажлисда совуқ қуролларга ноқонуний эгалик қилиш бўйича айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилган.

Хусусан, амалдаги «Қурол тўғрисида»ги қонун билан ўқотар қуролдан ташқари пневматик, газли, сигнал берувчи, тиғли, улоқтириш қуроли ва электрошок қурилмаларига эгалик қилишга рухсат берилган. Бироқ айни пайтда ўқотар бўлмаган юқорида кўрсатилган қуролларга ноқонуний эгалик қилиш учун эса жавобгарлик йўқ.

«Содда қилиб айтганда, ўқотар бўлмаган қуролга ноқонуний эгалик қилиш, яъни уйда сақлаш, кўча-кўйда олиб юриш, таълим муассасаларига олиб бориш ва ҳоказо ҳолатларда қурол эгаси ундан турли жиноий мақсадларда фойдаланмаслигига «кафолат» йўқ», дейилади Сенат хабарида.

Шунингдек, ўқотар бўлмаган қурол билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликлар назарда тутилмоқда.

Шу боис, бугун маъқулланган қонун билан амалдаги 2 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартишлар киритилган. Энди уни президент имзолаши керак.

Шу пайтгача қуролга ноқонуний эгалик қилиш тушунчаси кўзга тушмаганди. Ҳолбуки, кўплаб рейдлар ўтказилади, совуқ қурол олиб юрган фуқаролар ушланади, баённома тузилиб, жаримага тортилади. Масалан, Тошкентнинг иккита туманида 3 кунда 65 та пичоқ ва биталар топилган.

Бундан ташқари, яқинда Тошкентда икки ҳайдовчи ёнидан пневматик тўппонча топилганди. Тегишли органлар фуқарони ҳам, қуролни ҳам «ГОМ»га топшириб юборганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг