Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 234 мансабдорга чора кўрилди

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 234 мансабдорга чора кўрилди

Фото:«Xabar.uz»

Ўтган йили 234 нафар мансабдор шахсга маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бу ҳақда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.

«2020 йилда солиққа оид турли ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун 188 та йирик солиқ тўловчи корхонанинг 234 нафар мансабдор шахсига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

193 нафар (82  фоиз) мансабдор шахс томонидан белгиланган ўттиз кунлик муддатда етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф этишга эришилди. Мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган 41 нафар (18 фоиз) мансабдор шахсга нисбатан эса жами 59,3 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг