Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Солиқ ҳамкор» орқали қарийб 34 млрд мукофот пули тўлаб берилган

«Солиқ ҳамкор» орқали қарийб 34 млрд мукофот пули тўлаб берилган

2023 йил январ-октябр ойларида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 102 089 та мурожаат келиб тушган.

Шундан:

  • 94 765 таси харид чеки бермаслик;
  • 4 020 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
  • 200 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
  • 3 104 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатларнинг 56 756 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли қайтарилган.

Мурожаатлар асосида 40 833 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,4 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 2023 йилда 40 685 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 33,5 млрд сўм мукофот тўланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг