Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Солиқ аудити ҳақида нималар биласиз?

Солиқ аудити ҳақида нималар биласиз?

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги идораларнинг қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, солиқ аудити – муайян давр учун солиқлар, йиғимларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланишини, шунингдек назорати солиқ органлари зиммасига юклатилган қонун ҳужжатларига риоя қилинганлигини солиқ тўловчининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ҳамда бошқа маълумотларини ўрганиш ва таҳлил қилиш йўли билан текшириш ҳисобланади.

—   Низом билан, Солиқ аудити қуйидаги солиқ тўловчилар тоифаларида ўтказилиши белгиланмоқда:

—   солиқ органининг талабномасига жавобан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаган, ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича асос келтирилмаган, ёки тақдим қилинган асосномалар қонун ҳужжатларига мувофиқ эмас деб топилган солиқ тўловчиларда;

— юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб бўлган солиқ тўловчилар (солиқ агентларида);

—   ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчиларда.

Қайд этилишича, Солиқ аудитини ўтказиш муддати ўттиз иш кунигача давом этади. Солиқ аудитини ўтказиш муддати икки ойгача, алоҳида ҳолларда эса уч ойгача узайтирилиши мумкин.

Муҳокама жорий ойнинг 20 санасига қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг