Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ вазир етти йилга қамалди

Собиқ вазир етти йилга қамалди

Уй-жой коммунал хўжалиги вазири (2017-2021 йиллар) ва Нурафшон шаҳар ҳокими (2021-2023 йиллар) лавозимида ишлаган Музаффар Солиев 7 йилга қамалди.

Суд ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) «а» ва «в» бандлари, 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисмининг «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

Музаффар Солиев 3 йил мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, бир йил муқаддам Музаффар Солиев ишдан олиниб, жавобгарликка тортилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг